104 HÜMEZE

  • 104:1

    Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин.

  • 104:2

    У мол жамлади ва уни санаб турди.

  • 104:3

    У, албатта, уни абадий қолдирур, деб ҳисоблар.

  • 104:4

    Йўқ! Албатта у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланар.

  • 104:5

    «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирар?

  • 104:6

    У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир.

  • 104:7

    Қалбгача етиб борадир.

  • 104:8

    Албатта, у уларни устидан қоплангандир.

  • 104:9

    Узун-узун устунларга боғлангандирлар.

Paylaş
Tweet'le