54 KAMER

  • 54:1

    Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.

  • 54:2

    Агар бир оят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар.

  • 54:3

    Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.

  • 54:4

    Ва, дарҳақиқат, уларга зажри бор хабарлардан келган эди.

  • 54:5

    (Бу Қуръон) етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойда бермас.

  • 54:6

    Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда. қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келадилар.

  • 54:7

    Улар қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар.

  • 54:8

    Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар, бу қийин кун-ку, дерлар.

  • 54:9

    Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди. Ҳамда унга тўсиқлар қўйишди.

  • 54:10

    Бас, у Роббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди.

  • 54:11

    Осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик.

  • 54:12

    Ва ердан отилтириб, булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар.

  • 54:13

    Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик.

  • 54:14

    У(кема) инкор қилинган шахс (Нуҳ)га мукофот бўлиб, Бизнинг иноятимиз ила юрадир.

  • 54:15

    Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми?

  • 54:16

    Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

  • 54:17

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

  • 54:18

    Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?

  • 54:19

    Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик. («Сорсор» деб номланган шамол ўзи ўта совуқ бўлиб, овози жуда ҳам кучли бўлар экан.)

  • 54:20

    У одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпоргандек, (ердан) узиб-учириб ташларди.

  • 54:21

    Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

  • 54:22

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

  • 54:23

    Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди.

  • 54:24

    Улар: «Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз.

  • 54:25

    Бизларнинг орамиздан (келиб-келиб) унга зикр (ваҳий) туширилибдими; Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар.

  • 54:26

    Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.

  • 54:27

    Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил.

  • 54:28

    Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар. (Туя билан Самуд қавми сувнинг кунма-кун тақсимлангани тўғрисида гап бораётибди.)

  • 54:29

    Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди.

  • 54:30

    Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

  • 54:31

    Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.

  • 54:32

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

  • 54:33

    Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.

  • 54:34

    Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.

  • 54:35

    Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.

  • 54:36

    Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.

  • 54:37

    Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.

  • 54:38

    Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.

  • 54:39

    Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар!

  • 54:40

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

  • 54:41

    Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди.

  • 54:42

    Улар Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.

  • 54:43

    Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки самовий китобларда сизларга оқлов борми?!

  • 54:44

    Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишадими?!

  • 54:45

    У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.

  • 54:46

    Йўқ! Уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир.

  • 54:47

    Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.

  • 54:48

    Юзтубан дўзахга судраладиган кунларида: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг!» (дейилур).

  • 54:49

    Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик.

  • 54:50

    Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунча бўлур.

  • 54:51

    Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчи борми ўзи?!

  • 54:52

    Ва уларнинг ҳар бир иши китоблардадир.

  • 54:53

    Ҳар бир кичигу катта сатрлангандир. (Макка мушриклари, қандай қилиб инсоннинг ишларини сатрларга ёзиб, ҳужжат тўплаб бориш мумкин, деб ўша вақтда ажабланган бўлишлари мумкин. Аммо биз ҳозирги ҳисоб-китобларни, ёзиш асбобларини кўриб-билиб туриб, қандоқ қилиб бу ҳақиқатни инкор эта оламиз?)

  • 54:54

    Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда.

  • 54:55

    Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар.

Paylaş
Tweet'le