70 MEARİC

  • 70:1

    Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради.

  • 70:2

    Кофирлар устига. У(азоб)ни даф қилувчи йўқдир.

  • 70:3

    У маъорижлар эгаси Аллоҳдандир.

  • 70:4

    Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир.

  • 70:5

    Бас, чиройли сабр қил.

  • 70:6

    Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.

  • 70:7

    Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз.

  • 70:8

    У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.

  • 70:9

    Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир.

  • 70:10

    Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир.

  • 70:11

    Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.

  • 70:12

    Хотинини ва ака-укасини ҳам,

  • 70:13

    Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам.

  • 70:14

    Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир.

  • 70:15

    Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир.

  • 70:16

    Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)

  • 70:17

    У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни.

  • 70:18

    Ва (молни) йиғиб беркитганни.

  • 70:19

    Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.)

  • 70:20

    Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир.

  • 70:21

    Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир.

  • 70:22

    Магара намоз ўқувчиларгина мустаснодир.

  • 70:23

    Улар намозларида доим бўладиганлардир.

  • 70:24

    Уларнинг молу мулкларида мвълум ҳақ бордир.

  • 70:25

    Сўровчи ва бечоралар учундир.

  • 70:26

    Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир.

  • 70:27

    Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир.

  • 70:28

    Албатта Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир.

  • 70:29

    Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир.

  • 70:30

    Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта улар бунга маломат қилинмайдир.

  • 70:31

    Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир.

  • 70:32

    Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир.

  • 70:33

    Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир.

  • 70:34

    Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир.

  • 70:35

    Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир.

  • 70:36

    Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сен томон шошмоқдалар?!

  • 70:37

    Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?! (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.)

  • 70:38

    Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъ қиладими?

  • 70:39

    Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.

  • 70:40

    Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз.

  • 70:41

    Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз.

  • 70:42

    Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.

  • 70:43

    У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар.

  • 70:44

    Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!)

Paylaş
Tweet'le