77 MÜRSELAT

  • 77:1

    Кет-кет юборилганлар билан қасам.

  • 77:2

    Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам.

  • 77:3

    Ва (шариатни) таратувчилар билан қасам.

  • 77:4

    Фарқловчилар билан қасам.

  • 77:5

    Ваҳийни ташувчилар билан қасам.

  • 77:6

    Узрни ёки огоҳлантиришни (ҳам).

  • 77:7

    Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир.

  • 77:8

    Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса.

  • 77:9

    Ва вақтики, осмон ёрилса.

  • 77:10

    Ва вақтики, тоғлар кўчирилса.

  • 77:11

    Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса.

  • 77:12

    Қандоқ кунга сурилган-а?

  • 77:13

    Ажратиш кунига.

  • 77:14

    Ажратиш кунини сенга нима билдирди?

  • 77:15

    Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

  • 77:16

    Аввалгиларни ҳалок қилмадикми?

  • 77:17

    Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми?

  • 77:18

    Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз.

  • 77:19

    Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

  • 77:20

    Сизларни ҳақир сувдан яратмдикми?

  • 77:21

    Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?

  • 77:22

    Маълум вақтга қадар.

  • 77:23

    Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз. (Юқорида айтилган ишларга қодир бўлдик, ниҳоятда ажойиб, инсоният тафаккуридан устун бир ҳолатда, қодир бўлдик, деяпти Парвардигор.)

  • 77:24

    Ўшал кунда ёлғонга чиқавчиларга вайл бўлсин!

  • 77:25

    Ерни ўзига тортувчи қилмадикми?

  • 77:26

    Тирикларни ва ўликларни?

  • 77:27

    Ва Биз унда юкасак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.

  • 77:28

    Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

  • 77:29

    Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб.

  • 77:30

    Юрингиз! Учта шўъбаси бор «соя»га қараб.

  • 77:31

    У салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас.

  • 77:32

    Албатта у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир.

  • 77:33

    У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир.

  • 77:34

    Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

  • 77:35

    Бу улар гапира олмайдиган кундир.

  • 77:36

    Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир.

  • 77:37

    Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

  • 77:38

    Бу ажратиш куни, сизларни ва аввалгиларни жамладик.

  • 77:39

    Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, менга ишлатиб кўринг-чи?

  • 77:40

    Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

  • 77:41

    Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир.

  • 77:42

    Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир.

  • 77:43

    Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир.

  • 77:44

    Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз.

  • 77:45

    Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

  • 77:46

    Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар.

  • 77:47

    Ўшал кунда ёлғонга чиқавурчиларга вайл бўлсин!

  • 77:48

    Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар.

  • 77:49

    Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчилварга вайл бўлсин!

  • 77:50

    Бас, ундан кейин, қайси сўзга ишонарлар?!

Paylaş
Tweet'le