80 ABESE

  • 80:1

    Афтини буриштирди ва юз ўгирди.

  • 80:2

    Кўзи кўр киши ҳузурига келганда.

  • 80:3

    Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар.

  • 80:4

    Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар.

  • 80:5

    Аммо истиғно қилганга бўлса...

  • 80:6

    Сен у томонга интиласан.

  • 80:7

    У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас.

  • 80:8

    Аммо ҳузурингга шошилиб келган.

  • 80:9

    Ва (Аллоҳдан) қўрққан ҳолда бўлгандан эса...

  • 80:10

    Бас, Сен ундан машғул бўласан.

  • 80:11

    Йўқ! Албатта у(оят)лар эслатмадир.

  • 80:12

    Ким хоҳласа уни эслайдир.

  • 80:13

    Ҳурматланган саҳифалардадир.

  • 80:14

    Олий қадардирлар, поклангандирлар.

  • 80:15

    Элчи(фаришта)лар қўлларидадир.

  • 80:16

    Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар.

  • 80:17

    (Кофир) инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди.

  • 80:18

    Уни қайси нарсадан яратди?

  • 80:19

    Нутфадан яратди. Уни яратди ва унни ўлчовли қилди.

  • 80:20

    Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди.

  • 80:21

    Сўнгра ўлдирди ва қабрга киритди.

  • 80:22

    Сўнгра қачон хоҳласа, уни қайта тирилтиради.

  • 80:23

    Йўқ ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади.

  • 80:24

    Инсон ўз таомига назар солсин.

  • 80:25

    Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик.

  • 80:26

    Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик.

  • 80:27

    Биз унда дон ўстириб қўйдик.

  • 80:28

    Ва узум ва кўкларни ҳам.

  • 80:29

    Ва зайтун ва хурмоларни ҳам.

  • 80:30

    Ва тиғиз боғларни ҳам.

  • 80:31

    Ва меваларни ва ўт-ўланларни ҳам.

  • 80:32

    Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин, деб.

  • 80:33

    Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса.

  • 80:34

    У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан.

  • 80:35

    Ва онаси ва отасидан.

  • 80:36

    Ва хотини ва бола-чақасидан.

  • 80:37

    У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор.

  • 80:38

    У кунда порлоқ чеҳралар бор.

  • 80:39

    Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд.

  • 80:40

    У кунда ғубор босган чеҳралар бор.

  • 80:41

    Устини зулмат қоплаган.

  • 80:42

    Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир.

Paylaş
Tweet'le