82 İNFİTAR

  • 82:1

    Вақтики, осмон ёрилса.

  • 82:2

    Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.

  • 82:3

    Ва, вақтики, денгизлар портлатилса.

  • 82:4

    Ва, вақтики, қабрлар остин-устин бўлса.

  • 82:5

    Ҳар бир жон нимани тақдим қилдию, нимани таъхир қилди- билади.

  • 82:6

    Эй Инсон! Сени карамли Роббинг ҳақида нима ғурурга кетказди?!

  • 82:7

    У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратган зотдир.

  • 82:8

    Ўзи хоҳлаган суратда сени таркиб қилди.

  • 82:9

    Йўқ! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз!

  • 82:10

    Ҳолбуки, устингиздан кузатиб турувчилар бордир.

  • 82:11

    Улар ҳурматли, ёзиб тургувчилардир.

  • 82:12

    Улар нима қилаётганингизни биладир.

  • 82:13

    Албатта, яхшилар жаннатдадир.

  • 82:14

    Ва албатта, фожирлар жаҳаннамдадир.

  • 82:15

    Улар у ерга қиёмат куни кирадир.

  • 82:16

    Ва улар ундан ғойиб бўла олмайдир.

  • 82:17

    Ва жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?

  • 82:18

    Сўнг жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?

  • 82:19

    Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмасдир. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир.

Paylaş
Tweet'le