83 MUTAFFİFİN

  • 83:1

    Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга.

  • 83:2

    Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар.

  • 83:3

    Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар.

  • 83:4

    Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми?

  • 83:5

    Улуғ бир кунда.

  • 83:6

    У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар.

  • 83:7

    Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжин»дадир.

  • 83:8

    «Сижжин» қандай нарса эканини сенга нима билдирди?! (Сижжин нима эканини қаердан ҳам билардинг, унинг моҳияти шундоқ каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй!)

  • 83:9

    У ёзилган китобдур.

  • 83:10

    Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

  • 83:11

    Улар жазо кунини ёлғонга чиқарарлар.

  • 83:12

    У кунни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар.

  • 83:13

    Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «авалгиларнинг афсоналари», дер.

  • 83:14

    Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолган, холос.

  • 83:15

    Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсиларлар.

  • 83:16

    Сўнгра улар албатта жаҳиймга кирувчидирлар.

  • 83:17

    Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилар.

  • 83:18

    Йўқ! Албатта аброрларнинг китоби «Иллиййун»дадир.

  • 83:19

    «Иллиййун» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?!

  • 83:20

    У ёзилган китобдур.

  • 83:21

    Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўларлар.

  • 83:22

    Албатта, аброрлар жаннати найимдадирлар.

  • 83:23

    Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.

  • 83:24

    Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан.

  • 83:25

    Улар муҳрланган, ниҳоятда пок, шаробдан ичарлар.

  • 83:26

    У(шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар.

  • 83:27

    У(шароб)нинг аралашмаси «тасним»дандир.

  • 83:28

    У(Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар.

  • 83:29

    Албатта жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар.

  • 83:30

    Агар ул(мўмин)лар аларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб, ишоралар қила эдилар.

  • 83:31

    Агар у(кофир)лар ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар.

  • 83:32

    Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «албатта ановилар адашганлар», дер эдилар.

  • 83:33

    Ҳолбуки, улар а(мўмин)лар устидан кузатувчи қилиб юборилган эмаслар!

  • 83:34

    Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар.

  • 83:35

    Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.

  • 83:36

    Кофирлар қилган ишларининг «савобини» олар миканлар?!

Paylaş
Tweet'le