89 FECR

  • 89:1

    Фажр билан қасам.

  • 89:2

    Ва ўн кеча билан қасам. (Уламоларимиз, ушбу оятдаги ўн кечадан мурод Рамазон ойининг охирги ўн кечаси, уларда Лайлатул қадр кечаси ҳам бор, деганлар.)

  • 89:3

    Жуфту тоқ билан қасам.

  • 89:4

    Ва юрилган тун билан қасам.

  • 89:5

    Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам бордир?!

  • 89:6

    Сен Роббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми?

  • 89:7

    Баланд устунли «Ирам»га.

  • 89:8

    Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга.

  • 89:9

    Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга. ( Роббинг нима қилганини билмадингми?)

  • 89:10

    Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга. (Роббинг нима қилганини билмадингми?)

  • 89:11

    Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар.

  • 89:12

    Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар.

  • 89:13

    Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди.

  • 89:14

    Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир. (У ким нима қилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб туғёнга кетган, ҳаддидан ошган ва зулм қилганларнинг жазосини беради.)

  • 89:15

    Бас, қачон инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ва неъмат берса: «Мени Роббим икром қилди», дейдир.

  • 89:16

    Бас, қачон Роббиси синаш учун ризқини тор қилиб қўйса: «Роббим мени хорлади», дейдир.

  • 89:17

    Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмассизлар.

  • 89:18

    Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамассизлар.

  • 89:19

    Ва меросни шиддатла ейсизлар.

  • 89:20

    Ва молни кўп яхши кўрасизлар.

  • 89:21

    Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб парча-парча бўлиб кетса.

  • 89:22

    Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса.

  • 89:23

    Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?!

  • 89:24

    У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.

  • 89:25

    Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азобла ҳеч ким азобламас.

  • 89:26

    Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламас.

  • 89:27

    Эй хотиржам нафс!

  • 89:28

    Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!

  • 89:29

    Бас, бандаларим ичига киргин!

  • 89:30

    Ва жаннатимга киргин!

Paylaş
Tweet'le