92 LEYL

  • 92:1

    Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам.

  • 92:2

    Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам.

  • 92:3

    Эркак ва урғочининг яратилиши билан қасам.

  • 92:4

    Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадур.

  • 92:5

    Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса.

  • 92:6

    Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса.

  • 92:7

    Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз.

  • 92:8

    Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса.

  • 92:9

    Ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса.

  • 92:10

    Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз.

  • 92:11

    У қулаган вақтда унга мол-мулки фойда бермас.

  • 92:12

    Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир.

  • 92:13

    Албатта, ҳам охират ва ҳам бу дунё Бизникидир.

  • 92:14

    Бас, Мен сизларни (алангаси авж олиб турган) ўтдан огоҳлантирдим.

  • 92:15

    У(ўт)га бадбахтдан бошқа ҳеч ким кирмас.

  • 92:16

    Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди.

  • 92:17

    Ва албатта, ундан тақводор банда четда қолади.

  • 92:18

    У бойлигини сарфлайди ва ўзини поклайди.

  • 92:19

    Унда бирор кишининг қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди.

  • 92:20

    Фақатгина олий мақом Роббисининг розилигини сўраб қилади.

  • 92:21

    Ва у албатта тезда рози бўлади.

Paylaş
Tweet'le