93 DUHA

  • 93:1

    Чошгоҳ билан қасам.

  • 93:2

    Сукунатга чўмган тун билан қасам.

  • 93:3

    Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)

  • 93:4

    Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.

  • 93:5

    Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.

  • 93:6

    У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?

  • 93:7

    Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?

  • 93:8

    Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?

  • 93:9

    Аммо етимга қаҳр қилма.

  • 93:10

    Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)

  • 93:11

    Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.

Paylaş
Tweet'le