94 İNŞİRAH

  • 94:1

    Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?

  • 94:2

    Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?

  • 94:3

    У сенинг елкангни босиб турган эди.

  • 94:4

    Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик.

  • 94:5

    Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.

  • 94:6

    Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.

  • 94:7

    Фориғ бўлсанг, ибодатига урингин.

  • 94:8

    Ва фақат Роббингга рағбат қил.

Paylaş
Tweet'le